Бундай қарорни Тошкентнинг Миробод туман суди чиқарди. У «Ўқотар қуролларни қонунга хилоф муомаласи» бўйича айбдор деб топилди. Абдувалиев 2023 йилнинг декабрида қўлга олинган. Ўша вақтда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейд ўтказган.
«Салимбойвачча» номи билан машҳур Салим Абдувалиевнинг отиб ўлдирилган қирғизистонлик криминал Қамчи Колбаев билан яқин алоқаси борлиги айтиб келинади.
Абдувалиев ҳақида Қирғизистон матбуотида депутат Эмил Жамгирчиев қўлга олингандан сўнг маълумотлар эълон қилинган. Президент Садир Жапаровнинг айтишича, Жамгирчиев криминалдан «икки дўст»ни йўқ қилишни сўраган.