«Бишкекасфальтсервис» ишхонасининг ходимлари мэрия олдида митингга чиқишди

186

25 мартда «Бишкекасфальтсервис» муниципал ишхонасининг 50га яқин ходими Бишкек шаҳри мэрияси олдига иш ҳақини оширишни талаб қилиб митингга чиқишди.

Ишхона ходими Элдосбек Турсункулов «Азаттиқ»қа шаҳар мэри Айбек Жунушалиев билан учрашув бўлганини билдирди.

—Иш ҳақини ошириш масаласини кўриб чиқинглар, деб ишхона раҳбариятига топшириқ берилди. “Меҳнат кодексидаги нормаларга мос келсин” деди. Раҳбаримиз бунга қадар ишчилар билан учрашмаганлигидан тушунмовчиликлар бўлиб келган экан. Мэр барчасини тушуртиргандан сўнг тарқалдик

— деди Турсункулов.

Сурат: «Азаттиқ»