МХДҚ Равшан Жээнбековнинг 4 гектар ер участкасини давлатга қайтарди

370

МХДҚ Талас вилоятининг Киров сув омборини бўйида жойлашган тўрт гектар «Эдельвейс-Тур» дам олиш ҳудудини давлатга қайтарди.

Ер майдони 2000 йиллари Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбековга ўтиб кетгани, у ҳозир ихтиёрий равишда давлатга ўтказиб бергани айтилади.

«Экспертиза хулосасига кўра, енгил конструкциядаги маъмурий биноларга эга бўлган ҳудуд 16 млн 871 минг сомга баҳоланди. Ер майдони 2000 йиллари Равшан Жээнбеков давлат мулкини бошқариш фондининг етакчиси бўлиб ишлаганда, унга алоқадор шахсларга ноқонуний берилгани аниқланган», — дея билдирилди махсус хизматдан.

Равшан Жээнбеков 2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30га яқин фаол, сиёсатчи билан бирга қўлга олинган. Уларга «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйилган.