Қирғизистонлик фаол Мелис Аспеков 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

684

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 28 февралда фаол Мелис Аспековни жиноятга тайёргарлик кўриш ва оммавий тартибсизликларга тарғиб этишда айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи ўташи белгиланди.

Аспековнинг ўғли туман судининг қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қилишларини айтди.

Мелис Аспеков 2023 йилнинг сентабр ойи охирида оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Бунгача ижтимоий тармоқларда унинг овози экан айтилган аудиоёзувлар тарқалган эди.

2020 йил октябрь воқеалари оқибатида ҳокимиятга келган Садир Жапаров тарафдори бўлган Аспеков 2021 йилда “Қирғиз темир йўли” корхонаси раҳбариятидан 250 минг доллар товламачилик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Аспеков 7 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2023 йилнинг май ойида озодликка чиққанди.