АҚШ Россия билан алоқадор деб яна бир Қирғизистон ширкатига санкция киргизди

912

АҚШ Молия вазирлиги Россия билан алоқаси бор деб Қирғизистоннинг «УКОН» компаниясига санкция киргизди. Бу ҳақда муассасанинг сайтида айтилади.

Уларнинг маълумотларига кўра, «Укон» компанияси «Россия Федерациясида Россиянинг ҳарбий-саноат базасини қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий соҳадаги фаолиятни»  амалга оширган.

Қирғизистоннинг Адлия вазирлигининг ахборот базасида «Укон» компаниясини 2022 йилнинг августида Гафар-Заде Меҳти Фикрет ўғли томонидан ташкил этилган. Асосий фаолият тури «улгуржи ихтисослашмаган савдо» деб кўрсатилган, аммо компания айнан нимани сотаётгани кўрсатилмаган.

Қирғизистон Россиянинг Украинага ҳужуми масаласида бетарафлигини сақлаб қолганига қарамай, амалда мамлакат ҳукумати Россия билан турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт ва савдо соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Шу фонда АҚШ ва Европа Иттифоқига кирган давлатлар Қирғизистонга бир неча бор огоҳлантириш бериб, республика ўз ҳудуди орқали Россиянинг санкцияларни четлаб ўтиш учун қўлланмаслиги кераклигини билдирган.

АҚШ 2023 йилнинг июлида ҳам, Вашингтоннинг фикрича, Россияга санкцияга киритилган товарларнинг етказилишига алоқаси бор Қирғизистоннинг тўрт компаниясига санкция киргизган.

Шундан кейиноқ МХДҚ «АҚШ ва ғарб ўлкалари Россияга қарши киргизган санкция чекловаларини сақлаш режимини бузишга қирғиз давлатининг ўзини ҳам, давлат тизимлари билан компанияларнинг ҳам алоқаси йўқлигини» билдирган.

Шунга қарамай махсус хизмат санкция чораларининг бузилишига ташиган товарларининг охирги истеъмолчиси ва қўлланувчиси ким эканини билмай қолган ҳусусий ширкатлар қатнашган бўлиши эҳтимоллигини яширмаган.