Монополияни тартибга солиш хизмати ва маҳаллий кенгаш қарорига кўра, Боткенда ичимлик сувининг нархи 20 фоизга ошди. Бу ҳақда 13 февраль куни февралда «Азаттиқ» нашри ёзган.
Иллюстратив сурат
Шаҳар тоза сув таъминоти муассасаси раҳбари Зилалидин Олжоевнинг айтишича, авваллари истеъмолчилар 1 куб метр сув учун 17 сом 84 тийин тўлаган бўлса, 1 февралдан бошлаб у 20 сом 8 тийинга ошган.
«Сув тарифининг ошишига ягона сабаб сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш зарурати. Бундан ташқари, ходимларимизнинг маоши 50 фоизга ошди. Эндиликда кўчадаги қувурлардан сув ичганлар ҳар ойда бир киши учун 21 сом 50 тийин тўлаган бўлса, ҳовлисида тоза сув қувури бор хонадонлар эса 361 сом 44 тийин тўлайди», – дейди Олжоев.
Боткен шаҳрида ичимлик суви муаммоси узоқ йиллардан буён ҳал этилмаяпти. 2016 йилда шаҳарни мунтазам сув билан таъминлаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 5 миллион 200 евро ажратилган. 1,5 миллион доллар кредит сифатида ажратилиб, 2 минг 200 хонадон тоза сув билан таъминланди.
Икки йил аввал ҳовлиларга сув қувурлари ўрнатилган. Бироқ ўша хонадонларнинг ярмида сув 3-4 ой давомида тўхтовсиз оқиб, кейин эса тўхтаб қолган. Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, 222 қишлоқдан 106 таси тоза сув билан таъминланган.
Боткен вилояти қишлоқларини тоза сув билан таъминлаш учун шу кунга қадар умумий қиймати 4 миллион 491 минг 378 сомлик зарур жиҳозлар харид қилинган.