Майлусувда аёлни руҳий касалликлар шифохонасига ноқонуний ётқизган терговчига Олий суд 300 минг сом жарима солди. Бу ҳақда 31 январда «Адилет» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар қилди.
Маълумотга кўра, ўтган йили январь ойида Майлусув шаҳар ИИБининг терговчиси янги йил арчасини ёқиб юборган аёлга Қизил-Жар қишлоғидаги давлат руҳий касалликлар касалхонасига ноқонуний жойлаштирган.
Майлусув шаҳри прокуратураси бундай қадами учун терговчига «Ноқонуний руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.
Аммо, 16 июнда, Майлусув шаҳар суди терговчини «жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб оқлаган.
Ҳуқуқшунослар суд қарорига қарши апелляция аризасини берган. Сўнгра Жалолобод вилоят суди терговчига «Лавозимини суиистеъмол қилиш» бўйича айб қўйиб, «Ноқонуний руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш» бўйича айбни рад қилган. Прокурор 500 минг сом жарима солишни талаб қилган, лекин суд айбланувчига 300 минг сом жарима солиш қарорини чиқарган.
Жорий йилнинг 29 январида Олий суд вилоят суди қарорини қаноатлантирди.
Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.