Ўзганда мол ўғирлашда гумонланувчилар қўлга олинди

542

Ўш вилоятининг Ўзган туманида мол ўғирлашда гумондор сифатида уч нафар шахс қўлга олинди. Келтирилган зарарнинг тахминий миқдори 165 минг сомни ташкил қилади. Бу ҳақда «Клооп»га 1 февралда Ўзган туман ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, туман милициясига Ўзган туманининг 32 ёшли турғуни 1 январда ариза билан мурожаат қилиб, молхонасидан номаълумлар шахслар бир молини ўғирлаб кетганини билдирган.

Гумондорлар. Сурат: Ўзган туман ИИБ

Мазкур факт бўйича «Ўғирлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, воқеада гумондор сифатида 20, 21, 25 ёшлардаги уч фуқаро қўлга олинди.

Тергов давомида гумондорларнинг мол ўғирлик бўйича бешта фактга алоқаси бор экани аниқланиб, келтирилган зарарни тахминий суммаси 165 минг сомни ташкил қилиши маълум бўлди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ўтган йили ноябрда Боткен вилоятининг Лайлак туманида мол ўғирлаб, қўшни давлатга ўтказишда гумонланиб Лайлак туманидаги Қулунду қишлоқ ҳудудининг 18 ёшли икки фуқароси қўлга олинган. Бу бўйича «Ўғирлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, тергов ишлари бошланган.

Муаллиф: Айша Нуридинова