Колбаевнинг ўлими: Прокуратура куч ходимларининг ҳаракатидан қонун бузарликни топгани йўқ

432

Бош прокуратура криминал авторитет Қамчи Колбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция асносида МХДҚ ходимларининг фаолиятидан ҳеч қандай қонунбузарликни топмади. Бу ҳақда 31 январдаги матбуот анжуманида Бош прокурор Қурманқул Зулушев билдирди.

У ҳарбий прокурор билан махсус операция ўтказилаётган ерга президент қўнғироқ қилгандан кейин борганини айтди. Бироқ Колбаев улар боргандаёқ йўқ қилиниб, ёнидагилар қўлга олинганини таъкидлади.

«Ишни мен ва ҳарбий прокурор назоратга олдик. У ерда нима бўлаётганини айтиб турдим. Президентимиз “агар қонунбузарлик аниқланса жиноят ишини қўзғаб, кўриб чиқинглар” деб топшириқ берган. МХДҚнинг ходимлари уни қўзғалган жиноят иши бўйича қўлга олгани боришган экан. “Қаршилик кўрсатгани сабаб отишма бўлди” деганнинг қонунийлилигини кўриб чиқдик. Жиноят иши МХДҚга қарашли бўлгани учун ўтказиб бердик. Чунки, бизда ҳозир тергов ҳуқуқ йўқ», — деди у.

Зулушев агар «иш МХДҚнинг ходимларига нисбатан бўлса, Ҳарбий прокуратураси тергов қилишини, аммо ундан факт аниқланмаганини» таъкидлади. Шунинг учун терговни МХДҚ давом эттираётганини қўшимча қилди.

Қамчи Колбаев — Қирғизистоннинг ва Марказий Осиёнинг энг таниқли криминал авторитетларидан бири эди. У уюшган жиноий гуруҳнинг лидери қатори ИИВнинг рўйхатида турган.

Колбаев 2023 йили 4 октябрда МХДҚ тарафидан қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан криминал авторитет куч тизимларига қуролли қаршилик кўрсатгани учун «йўқ қилинганини» айтишган.

Кўп ўтмай президент Садир Жапаров Колбаевнинг ўлдирилганини «интернетдан билганини» айтгкан. Ўтган йили октябрнинг ўртасида у махсус операциянинг қонунийлилигини ўрганиш бўйича Ҳарбий прокуратурага топшириқ берган.