Қирғизистон ҳукумати маданият тармоғидагиларга босим қилмоқда

1153

Дунё Қирғизистонда журналистларга қарши  репрессияларни қоралаётган бир вақтда, мамлакат ҳукумати оқинларга, манасчиларга ва стендапчиларга босим ўтказа бошлади. Маданият тармоғининг вакиллари  сукут сақлашга ёки режимни қўллаб-қувватлашга мажбур, агар сиёсатчилар ҳақида ҳазил қилишда давом этса, саҳнадан четлатилади. Давлатдан чиқиб кетиш билан масала ҳал бўлмайди: санъат инсонлари учун бу соҳасидан, танлаган касбидан бош тортишга баробар.

Оқинлар Нурсултон Малдибоев ва Азамат Асанбеков Қирғизистондаги кўпчилик қатори тўсатдан давлат байроғини ўзгартирайлик деган президент Садир Жапаровнинг ташаббусини танқид қилган. Тоғлар фонида муаммо байроқда эмас, ҳукуматнинг ўзида эканлигини айтиб чиққан. Байроқни ўзгартиришдан кўра, халқни талон-тарож қилган ҳукумат вакилларини алмаштириш керак деб куйлаган. Нурсултан Малдибаевнинг тик-токдаги ва фейсбукдаги минглаган одам кўриб, бўлишиб, ёқтирганлар кўпайиб кетган.

Аммо давлатнинг бош мафкурачиси, давлат котиби Суюнбек Касмамбетов ва вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг иштирокида Алатоо майдонида янги байроқ илгандан кейин, Малдибаев билан Асанбеков бошқача куйлай бошлашди — оқинлар халқни бир байроқ остида бирикишга чақиришди.

«Манас» энди — президент ва МХДҚнинг етакчиси

«Байроғимиз ўзгарди, осилди, энди бир-биримиз билан жанжаллашмайлик, илмга интилайлик... » дея ўша оқинлар ҳозир куйлашмоқда. «Қизил байроқ ўз нурларини ўзгартирди, эҳтимол бу яхши фикрдир».  Оқинлар  фуқароларни бир-бирлари билан жанжаллашмасликка чақириб, «Москва дарҳол қурилмаган» ва бу ҳам Худонинг  бир синови эканлигини айтиб, тушунтирган. Шундай экан, биз фақат бир байроқ остида бирлашишимиз керак. Ахир, аслида кимнинг кимлигини халқ билади.

Малдибаев ва Асанбеков буларнинг барчасини куйлаганларида, уларнинг орқасида бошқа тоғлар йўқ эди ва улар орасида оқинлар чиқиш қиладиган Қирғизистон давлат "Манас" театри директори Азиз Биимйрза уулу турарди. Давлат каналида оқинларнинг “тавба”си намойиш этилди.

Оқинлар ижтимоий тармоқда яна фикрини ўзгартиришди. Нурсултан Малдибаев Facebook саҳифасида қонун қабул қилинганини, бўлар иш бўлганини, шу сабабдан халқни бирдамликка, дўстликка чақиришни, бир-бири билан уришмай яшашга ундашни тўғри деб билганини ёзган.

Малдибаев билан Асанбеков шуларни куйлаётганда уларнинг ортида тоғлар эмас, икки оқиннинг ўртасида «Қирғиз давлат "Манас" театрининг» директори Азиз Биймирза ўғли турди. Оқинларнинг бу «қўшиғи» давлат канали орқали кўрсатилди.

Парламент депутати, оқин Мирлан Самийқожо театрнинг раҳбариятини танқид қилди. «Оқинларнинг обрўсини бундай қилиб туширмасанглар бўларди!», — деб айтди Самийқожо.

«Манас» театрининг директори эса Малдибаев билан Асанбековнинг етакчиси эканини «Клооп»га тасдиқлади. Аммо уларга босим қилмаганман деб ишонтирди. Керак бўлса, байроқни ўзгартиришни ўзи ҳам қўлламаганини, энди қўллаётганини айтди. Оқинларнинг ўртасида байроқни журналистлар илтимос қилиб, курткасига микрафон тақишганини тушунтирди Биймирза ўғли.

«Манас айили» маданий-этнографик мажмуасининг собиқ раҳбари, манасчи Дўлўт Сидиқов ҳам ҳокимият билан муроса қилди. Бўлмаса, бунгача ҳам масъуллар мажмуадан 5 сотих ер олиб, президент маъмурияти учун янги истироҳат боғи очамиз, дейишганда норозилик билдирган эди. (Садир Жапаров учун сарой Бишкекдаги  «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг ўрнига қурилмоқда).

2022 йили май ойида президент «огоҳлантириш» юборгандан кейин Дўлўт манасчи ишини ташлаб, мамлакатдан чиқиб кетган. Аммо яқинда Facebook саҳифасига МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев билан тушган суратини киргизди. Қирғизистонга қайтиб келганини айтиб, Ташиевга илиқ кутиб олгани учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга «Манас»ни тарғибот қилиш ғояларини қўллашини билдирди.

Сиёсат ўрнига арзон ҳазиллар

Қирғизистонда халқ қўшиқчиларини мустақил журналистлар каби таъқиб қилишгани йўқ. Масалан, 15 январда куч органларининг ходимлари 24.kg нашрининг офисида тинтув ўтказиб, етакчиларинри «урушни ташвиқ қилиш» моддаси бўйича терговга чақиришган.  16 январда эса тинтувлардан ва сўроқлардан кейин Болот Темировнинг медиалойиҳасининг аввал ишлаб кетган ва ҳозир ишлаётган ходимлари «оммавий тартибсизликларга чақириқ» моддаси бўйича ТИЗОга қамалишди. Шунга қарамай маданият ходимларига нисбатан ҳам сиёсий босим кучайиб бораётгани ошкора.

Янги йилдан сўнг оқин Арген Биймирза ўғли ҳамкасблари —Акматбек Султан ўғли, Изат Айдарқулова, Нурайим Бактияр қизи ва Аққиз Абасбекова марҳум оқин Элмирбек Иманалиевнинг юбилейига бағишланиб 17 январда ўтувчи концертга қатнашмай қолганини огоҳлантирган. Аргеннинг сўзларига кўра, уларнинг барчасига концертда иштирок этишни Республика “Айтиш” жамоат фонди (у оқинларни бирлаштиради – таҳр.) раиси Асилбек Маратов ва унинг шериклари тақиқлаган. Сабаби, «бу оқинларнинг мафкураси» концерт ташкилотчиларига тўғри келмагани айтилган. Маратовнинг ишонтиришича, барчани концертга таклиф қилишган ва ҳар ким бориш ёки бормасликни ўзи ҳал қилган.

Бу воқеа икки томоннинг муросаси билан якунланган. Арген ва унинг ҳамкасбларига қўллов сўзлари айтилиб, хатлар ёзилган. Оқибатда Қирғизистоннинг Анталиядаги консуллиги уларни Туркияга таклиф қилган. Гапга кирмаган оқинлар қирғиз аудиториясидан олисроқда — Туркияда концерт беришди.

Бироқ, бу ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. 16 январда Болот Темиров жамоасининг собиқ ва амалдаги журналистлари билан биргаликда «Айт Айт Десе» лойиҳасида ишлаган (Болот Темировнинг яна бир медиа лойиҳаси – таҳр.) оқин Азамат Ишенбеков қўлга олиниб, икки ойга қамалди. У ҳокимиятни фаол танқид қилиб, давлат идораларидаги коррупция ҳақида куйлаб келган. Энди у «оммавий тартибсизликларга ундаш»  ва «ташкил қилиш» да айбланмоқда.

Бу ижодий фаолияти туфайли ҳибсга олинган биринчи оқин эмас. 2022 йилда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирув ўтказилгандан сўнг Темиров билан бирга оқин Болот Назаров ҳам ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олиш чоғида Темиров ва Назаровдан наркотик моддалар топилгани айтилган. Болот Назаров иккинчи марта ўша йилнинг кузида от ўғирлагани учун қўлга олинган. Темировнинг ёзишича, Назаровга дастлаб от совға қилинган, кейин эса уни ўғирлаб кетишда айблаб ариза ёзишган. Назаров эса отни ўз ихтиёри билан қайтариб берган. Охир-оқибат томонларнинг ярашиши туфайли ўғирлик иши ёпилган.

Қирғизистондаги цензура оддий санъаткорларга ҳам етиб борган. 2023 йилнинг 6 декабрь куни Қирғизистон Давлат филармониясида қизиқчи Рахмон Разиков хотирасига бағишланган концерт бўлиб ўтди, унда Кумондор Абилов, Кубик Каликов, Тинар Қурбоналиев ва бошқа таниқли ҳажвчилар ва хонандалар иштирок этган. Концерт бошланишидан олдин продюсер ва режиссёр Рисбек Жабиров санъаткорлар ҳамда ҳажвчиларга саҳнада “мухолиф” сўзларни айтишни тақиқлаб, агар улар дастурда бўлса, уларни олиб ташлаймиз деб айтган.

Хажвчи Назгул Алимқулова 18 январь куни стендапчиларга айрим мавзуларда ҳазил қилиш тақиқлангани ҳақида хабар берган. Энди фақат «кўкрак-пўкрак»  ҳақидагина ҳазил қилиб қоламиз шекилли, деган у. Аммо у шов-шувли постдан кейин интервью беришдан бош тортди. «Қамаладиган, эй, азиз журналистлар, мендан интервью беришни сўраманг! Менинг чақалоғим ва рашкчи эрим бор, мен ойлар давомида камераларни саёҳат қилиб юролмайман! » — деб ёзган Алимқулова.

Қайта алоқаси йўқ ҳукумат

Ҳукуматнинг оқин, манасчи ва стендапчиларга, айниқса қирғиз тиллиларга босим қилишга кўплаб воситалари мавжуд. Масалан, журналистлар чет ўлкада туриб интернет орқали маълумот манбалари билан боғланиб ишлайверади. Сахнада эса ҳунарини намойиш этган санъаткорларнинг аксарияти учун мажбур мамлакатдан чиқиб кетиш ўз касбидан бош тортишга тенг. Қирғизистонда тўйларда, концертларда, танловларда ҳамда давлат тадбирларида санъатини кўрсатишади, ҳамкасблари ва устозлари ўша ерда. Халқ ичида юриб илҳом олади, янги асар яралади. Энди уларда: шу сиёсий режимни қўллайсан ёки сахнадан кетасан деган икки танлов турибди.

Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов Жапаров-Ташиев тандемидаги охирги репрессиялар Қирғизистонгина эмас, бутун минтақа учун мисли кўрилмаган деб ҳисоблайди. «Воқеанинг версиялари турлича, бироқ уларнинг бирига кўра, Бишкекда ҳукумат тандемида ўзгаришлар бўлиши мумкин, — деб ёзади у. — Бундай маневрлар амалга ошиши учун ОАВ тўлиқ содиқ бўлиши керак ва бўйсунмаслардан қутилиш зарур экани айтмаса ҳам тушунарли».

Жапаров президентлик ўрнини Ташиевга бўшатиб берган тақдирда ҳам мамлакатга, жумладан, ҳукуматга ҳам ҳақиқатни муносиб тасвирлай оладиган инсонлар керак. Садир Жапаров собиқ ҳукумат томонидан таъқибга учраганида, ҳукуматга қарашли ОАВ унинг баёнотларини эълон қилмай, ўзини телевидениеда кўрсатмаган – фақат мустақил ОАВлар ёзган, унинг номи эса фақат жамоатчилик форумларида тилга олинган. Энди улар энг юқори чўққига етиб борган экан, Жапаров уларни «ғарбпарас», «бузғунчилар» деб атамаяптими? Шу билан бирга у туман кенгашларини тарқатиб, халқ билан сўнгги алоқаларини ҳам йўқотмоқда.

Кўплаган оқинларнинг устози, марҳум Элмирбек Иманалиевнинг шундай сўзлари бор:

Түбөлүк эч ким башчы эмес,

Түшүнбөй коюу жакшы эмес.

Акыйкат айтсаң чоңдорго,

Ар дайым эле жакчу эмес!..

«Ҳеч ким абадий бошчи бўлмайди,

Буни англамаслик яхши бўлмайди.

Ҳақиқатни айтсанг амалдорларга,

Ҳар доим уларга маъқул бўлмайди.

«Бош кесиш бор, тил кесилмайди» дейилади қирғиз мақолида. Унда ҳукуматга танқид айтгани учун жазолаш мумкин эмас деб айтилади. Оқинлар халқнинг виждони, бунинг учун кечирим сўрамаслиги керак.

Муаллифлар: Виктор Мухин, Арууке Солтоной.