Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги халқаро «Сапат» таълим муассасасида ўқувчини калтаклаган ўқитувчи қўлга олиниб, тергов ишлари бошланди. Бу ҳақда «Клооп»га 25 январда вилоят милициясидан билдиришди.
Милиция маълумотига кўра, текширув давомида 22 январь соат кечки 22:30 чамасида 16 ёшли ўқувчи ётоқхона хонасида «дўстлари билан суҳбатлашиб ўтириб, бақириб кулгани учун уни 35 ёшли ўқитувчи коридорга олиб чиқиб, юзига ургани» маълум бўлган.
Мазкур факт бўйича «Безорилик» моддаси асосида судгача иш қўзғалиб, ўқитувчи вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди. Вояга етмаган 16 ёшли ўқувчига эса суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ҳозирда яна бошқа ўқувчиларнинг калтакланиши бўйича текширув ишлари бошланди.
24 январда Исхак Раззаков номидаги халқаро «Сапат» таълим муассасасининг ўқитувчиси ўқувчини калтаклаган видео тарқаган. Унда муассасанинг ўқитувчиси ётоқхона коридорида ўқувчини бир неча марта юзига тарсаки тушириб, урганини кўрса бўлади. Кейин ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ва тарбия ишлари бўйича директорнинг ўринбосари ишдан бўшатилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ўқувчини калтаклаган ўқитувчи Туркманистоннинг 35 ёшдаги фуқароси.