Парламентдаги конституциявий қонунлар қўмитаси аъзолари 23 январдаги мажлисида нодавлат ташкилотлар ҳақидаги қонун билан Жиноят ва жазо кодексига ўзгартиришлар киритишни иккинчи ўқишда қабул қилишди. Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси бўлиб Надира Нарматова бошчилигидаги депутатлар гуруҳи ҳисобланади.
Қонун лойиҳасига қарши биргина «Бутун Қирғизистон» фракцияси депутати Гуля Кожокулова овоз берди. Қўмитанинг қолган аъзолари «ҳа» деб овоз беришди.
Мажлис бошида Кожокулова ҳужжатга янги модда киритилганини аргумент келтириб, қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқаришни таклиф қилди. Аммо унга қонун лойиҳасининг бош ташаббускорларидан бири Надира Нарматова қарши чиқди. Шундай қилиб қўмита аъзолари Кожокулованинг таклифини қўллаб-қувватлашмади.
Шундан сўнг, мажлис давомида ташаббусчилар қонун лойиҳасига бир неча ўзгартириш киритишгани маълум бўлди. Шундай қилиб «фуқароларга зўравонлик кўрсатиш ёки уларнинг соғлиғига бошқа зарар келтириш, фуқароларнинг фуқаролик бурчларини бажаришдан бош тортишга ёхуд бошқа ҳуқуққа қарши ҳаракатларни содир этишга ундаш билан боғлиқ» нодавлат ташкилотни тузиш ва бошқаргани учун 5 йил эмас, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, бундай НТТнинг фаолиятига фаол иштирок этганларни 10 йил эмас, 5 йилга озодликлан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.
Баъзи депутатлар қонун лойиҳасидан озодликдан маҳрум қилиш деган нормани бутунлай олиб ташлашни таклиф қилишди. Лекин унга яна депутат Нарматова қонун лойиҳасининг мақсади «давлат назоратини, тартибни, шаффофликни ўрнатиш» эканини таъкидлаб қарши чиқди.
«[Жиноят ва жазо кодексининг 201-моддасида] эса жавобгарлик масаласини қўймоқдамиз. Қанчалик даражада адолат бўлади, қанчалик даражада қонун бажарилади уни вақти келганда суд ҳал қилади. Сабаби, жавобгарлик бўлиши керак, жавобгарлик бўлмаса, қонунни қабул қилишнинг зарурати йўқ», — деб айтди Нарматова.
Натижада қўмита аъзолари озодликдан ажратишни муддатини қисқартиришга овоз беришди.
Энди «чет эллик жосус» тўғрисидаги қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг иккинчи ўқишида кўриб чиқиш учун юборилди.
Баҳсли ташаббус
Нотижорий ташкилотлар тўғрисида қонунга ва Жазо кодексига ўзгартиришларни киритишни таклиф қилган «хорижий агент» деб аталган қонун лойиҳасини дастлаб 30 нафардан ортиқ депутат илгари сурган. Аммо ташаббусга нисбатан айтилган танқидлардан сўнг депутатларнинг бир қисми қонун лойиҳасидан бош тортишган. Ҳозирда ташаббускорлар орасида 19 нафар халқ вакили бор.
Ҳужжатга кўра, чет давлатдан молиялаштирилган ва сиёсий фаолият билан шуғулланган нотижорий ташкилотлар «хорижий агент» деб топилиши айтилади. Бундай нодавлат ташкилотлар қўшимча ҳисобот топширишга мажбур бўлади ва режалаштирилмаган текширувларга учраши мумкин.
Қонун лойиҳасини шунингдек, Жиноят ва жазо кодексига «фуқароларни шахсини ва ҳуқуқларини бузувчи нотижорий ташкилотларни тузиш» тўғрисидаги 200-1-моддани киритишни таклиф қилади. Унда жазо сифатида жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш кўриб чиқилган.
Қонун лойиҳасини асосий ташаббускори — депутат Надира Нарматова — бундан ташаббус сўз эркинлиги ва демократияга ҳеч қандай хавф олиб келмаслигини, шунингдек, нотижорий ташкилотлар фаолиятини чекламайди, деб билдирган. Унинг айтишича, ҳозирдаги нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонун эҳтиёжни қаноатлантира олмаяпти ва давлат манфаати, хавфсизлиги ҳамда яхлитлиги учун нотижорий ташкилотларга нисбатан назоратни кучайтириш керак.
Бироқ бунга НТТнинг баъзи вакиллари, фуқаролик фаоллар, шунингдек халқаро ташкилотлар рози эмас.
«Адилет» ҳуқуқ клиникаси шу лойиҳа бўйича изоҳ бераётиб, қонун инсон ҳуқуқини бузади деб билдирган.