Ўш: Болалар боғчасининг раҳбари милицияга 20 минг сом пора беришда гумонланиб қўлга олинди

Ўш шаҳридаги «Би-Би» болалар боғчасининг етакчиси милиция ходимига 20 минг пора бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 21 январда шаҳар милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, мазкур болалар боғчаси фаолиятини кўрсатилган талабларга жавоб бермаяпти, деб гумонланиб, текширилаётган эди.

Сурат: Ўш шаҳар ИИБ.

«Текширувга, баъзи интернет манбаларида мазкур болалар боғчасини тарбияланувчиларига Қирғиз Республикасининг болалар боғчаларини тарбияланувчиларига мос келмаган, махсус тарбиялаш дастурига зид равишда, талабларга жавоб бермаган диний сабоқларни бошқа миллатнинг кийимларини кийдириб ўтказаётгани ҳақида видеороликлар сабаб бўлган», — деб билдиришди милициядан.

19 январда мазкур боғчанинг 54 ёшдаги етакчиси текширув ишларини тўхтатишни кўзлаб, Ўш шаҳар ИИБнинг экстремизмга, ноқонуний миграцияга қарши кураш хизматининг тезкор ходимига 20 минг сом пора бераётганда жойида қўлга олинди.

Бу факт бўйича «Пора бериш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.