Тиш докторида вафот этган қиз. Тиббиёт маркази етакчиси, бўлим бошлиғи ва икки шифокор ишдан кетди

440

18 январда Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев Иса Ахунбаев номидаги тиббиёт академиясининг стоматология бўлимида операция вақтида вафот этган уч яшар қизнинг яқинларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

Бейшеналиев уларга таъзия билдириб, арзини тинглади. Унинг айтишича, тиббиёт марказининг директори, бўлим бошчиси, операцияга қатнашган анестезиолог билан тиш доктори ишдан олинди.

«Ўқув юртининг тиббиёт марказини стоматология бўлими ёпилди. Шунингдек, сизлар ёрдам сўраб мурожаат қилган хусусий стоматология клиникаси ҳам ишламаяпти», — деди вазир.

Шу билан бирга, Бейшеналиев айбдорлар қонун доирасида жазоланишини қўшимча қилди.

Қизни вафот этгани ҳақида 21 декабрда маълум бўлган. Унинг яқинлари воқеада шифокорларни айблаб, ишни адолатли тергов қилинишини талаб қилиб чиққан.

Милиция воқеа бўйича «Тиббиёт ёки фармацевт ходимлари томонидан касбий вазифаларини талабдагидай бажармаслик» моддаси билан иш қўзғаган. Қизга эса укол қилган анестезиолог қўлга олингани хабар қилинган. Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда.