МХДҚ «Берекет» бозори комплексининг асосчиси Болотбек Бегалиевни ва бош директори Индира Абласовани «йирик фирибгарлик»да гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизматдан 19 январда хабар қилишди.
Маълумотга кўра, улар бозордаги савдогарларга қулай шароитларни тузиш ва ижара ҳақини пасайтириш ташаббуси бўйича текширув доирасида қўлга олинди.
«Улар ўз навбатида, савдогарлар учун шароитларни яхшилаш бўйича давлат сиёсати доирасида ижара ҳақи 30% арзонлагани ҳақида ахборот воситаларига аниқланмаган маълумот бериб, ижарачиларнинг фақатгина 90 фоизи учун ижара ҳақини 10 фоизга камайтиришган», — дейишди махсус хизматдан.
Шунингдек, бозор етакчилари 2017 йилдан бери «фирибгарлик мақсади билан жиноий тил бириктириб, ижарачиларга ҳуқуқий ҳужжатларни бермай юргани айтилади.
«Ижарачиларни қўрқитиб, бозордаги жойларни сотиб олиш ва сотиш бўйича ёлғон шартнома тузишга мажбурлашган, уларнинг қиймати квадрат метри учун 500дан 2000 АҚШ долларигача бўлган», — деб айтилади билдирувда.
Махсус хизматдан, бозор админитсрацияси «савдогарлар ҳисобидан ноқонуний бойиш мақсадида шартнома тузаётганда, уларни 500дан 1000 долларгача яширин компенсация тўлашга мажбурлаганини» таъкидлашди.
«Савдо майдонларини сохта сотгандан сўнг тадбиркорлардан йирик миқдорда ижара ҳақини ҳам олишган. Тижорий жойларнинг сохта эгалари ўз ерларини бошқаларга қайта сотган вақтда, “Берекет” ёпиқ акционерлик жамиятининг ташаббуси ва мажбурлов билан, ноқулай шароитда мазкур жойни “Берекет Гранд”га қайта қайд этиш учун савдо марказига 100 минг сом ҳамда сотишдан тушган фойданинг 50 фоизини тўлаб беришган. Бу бизнес юритиш қийин шароит яратган», — деди махсус хизматдан.
МХДҚдан ҳозирги вақтда бу ишга алоқаси бор бошқа кишиларни аниқлаш ишлари давом этаётганини қўшимча қилишди.
62 ёшдаги Бегалиев 2004-2008 йиллари Бишкек шаҳар кенгашининг депутати бўлган. 2015 йили эса «Республика – Ата-Журт» партиясидан, 2021- йили №25 Аламудун сайлов округидан депутатликка номзодини қўйган.
Бунга қадар республикадаги бир неча бозор етакчилари ижара ҳақини асоссиз кўтариш, сотувчилардан ноқонуний пул йиғиш ва йирик миқдорда солиқ тўлашдан қочишда гумонланиб қўлга олинди. «Баткен-Комфорт» бозори акциялари эса давлат мулкига ўтди.