16 январда Ўш шаҳрида «Коён» лақабли Майрамбек Низамов товламачилик йўли билан пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди. У бунга қадар товламачилик шубҳаси билан қўлга олиниб, 12 январда уй қамоғига чиққан. Бу ҳақда «Клооп»га 18 январда ИИВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, январь ойида милицияга Ўш шаҳрининг турғуни шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Унда унга икки киши зўравонлик билан қўрқитиб, 70 минг сом пулини олиб қўйганини, ундан ташқари яна 200 минг сом пул талаб қилиб, агарда бермаса «обрўга путур етказган маълумот тарқатамиз» деб қўрқитишганини билдирган.
Бу факт бўйича «Товламачилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, 16 январда гумондорлар Ўш шаҳридаги машина тўхтовчи жойларнинг бирида товламачилик қилиб олинган пулни 100 минг сомини олаётганда қўлга олинди.
Жиноятда гумондор ва унинг шериклари вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Беш марта судланган «Коён»
Низамов «Товламачилик» моддаси асосида қўзғалган жиноятда гумондор сифатида жорий йили 10 январда қўлга олинган. 12 январда Ўш шаҳар суди томонидан эҳтиёт чораси кўриб чиқилиб, «жабрланувчи билан ярашгани ва вояга етмаган бир қизи бор эканини» инобатга олиш билан уй қамоғига чиқарилган.
У жорий йили ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бир неча марта қўлга олиниб, судлар томонидан уй қамоғига чиқарилган. Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси 2015 йилдан бери 5 маротаба судланган.
Ўтган йили 13 январга ўтар кечаси Ўш шаҳрида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси ўлдирилган ва марҳумнинг тана аъзолари қаттиқ жабрланган 28 ёшдаги шериги — Майрамбек Низамов касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган эди.
Кейинроқ, ўша йили 22 июлда, Низамов Ўш шаҳрининг 22 ёшдаги турғунини пичоқлаган, лекин 29 августда икки томон «ўзаро дўстлик келишувига эришгани» сабаб жиноий иш ёпилган.