Суд оммавий қўлга олинган 11 нафар журналистни икки ойга қамоққа олди

227

17 январда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Temirov Live жамоасининг ҳозирги ва собиқ 11 нафар ходимига нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди.

Туман судининг қарори билан қўлга олинганларнинг барчаси икки ойга ТИЗО-1га киргизилди:

  • Махабат Тажибек қизи;
  • Сапар Акунбеков;
  • Азамат Ишенбеков;
  • Сайпидин Султаналиев;
  • Актилек Капаров;
  • Тинистан Асипбеков;
  • Максат Тажибек уулу;
  • Жоодар Бузумов;
  • Жумабек Турдалиев;
  • Айке Бейшекеева;
  • Ақил Орозбеков.

16 январь куни эрталаб милиция ходимлари журналистларнинг уйини тинтув қилиб, гувоҳ сифатида уларни сўроқ беришини айтиб тергов бўлимига етказишган.

Кечқурун ИИВ, улар «Оммавий тартибсизликка чақириш» факти бўйича қўзғалган жиноий ишда гумонланаётганини хабар қилган. Тергов маълумотига кўра, Temirov Live ва «Айт Айт Десе» саҳифаларида эълон қилинган уч материал бўйича лингвистик экспертизаси асосида айб қўйилган.

Суриштирувчи журналист Болот Темиров эса, ИИВнинг журналистлар эълон қилинган материалларда «оммавий тартибсизликка чақириқларни ўз ичига олган маълумотлар бор» деган билдирувсини инкор қилди.

Аввалроқ 24.kg ахборот агентлигига қарши «Урушни тарғиб қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалгани хабар қилинган. Нашрнинг бош директори Асел Оторбаева, шеф-редакторлари Антон Лымарь ва Махинур Ниязова махсус хизматга гувоҳ сифатида сўроқ берган.