Суратчи Татьяна Зеленская қамоқдаги журналистларни қўллаб иллюстрация яратди

311
Суратчи Татьяна Зеленскаянинг илююстрацияси.

Суратчи Татьяна Зеленская «Оммавий тартибсизликка чақириш» факти бўйича қўлга олинган журналистларни қўллаб иллюстрация яратди. У суратни 17-январда фейсбук саҳифасида эълон қилди.

«Қуёши ботиб бораётган мамлакатдаги қўрқинчли эртак, янги қисм. Қоронғиликда истаган ёмон ишингни амалга оширсанг бўлади», — деб ёзди Зеленская иллюстрациянинг изоҳида.

Суратда бир киши тиззалаб юқоридан қоплаб келаётган зулматни тираб турибди. Зимистонда турган ҳуқуқ тартибот ходимлари қўлида тўқмоқ ва кишан кўтариб унга яқинлашаётганини кўриш мумкин. Унинг ортида мамлакатнинг ботиб бораётган эски байроғи акс эттирилган.

 Терговлар ва қамоқлар

15-январда 24.kg ахборот агентлигига нисбатан «Урушни тарғиб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалгани хабар қилинган. Уларнинг офисида тинтув ўтказилиб, техниканинг барини олиб, бинони муҳрлаб кетишган.

Нашрнинг бош директори Асел Оторбаева, шеф-муҳаррирлари Антон Лимар ҳамда Махинур Ниязова махсус хизматга гувоҳ қатори тергов бериб чиққан.

Эртасига эрта тонгда милиция ходимлари бир қатор журналистларнинг уйини тинтувга олиб, 11 нафар журналистни 48 соатга қамоққа олди. Уларнинг бари Temirov Live жамоасининг ходимлари ёки аввал ишлаганларлар бўлган.

Улар «Ҳукумат вакилларининг қонуний талабига бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликларга чақириқлар, шунингдек фуқароларга зўравонлик кўрсатиша чақириқлар» моддаси билан қўзғалган ишда гумонланмоқда.

Муаллиф: Нурпаяз Абитов