Колбаевнинг пулларини ювиш: МХДҚ собиқ премьер Данияр Усоновнинг ўғлига қидирув эълон қилди

369

МХДҚ 2010 йилдаги апрель инқилобидан сўнг Беларусга қочган собиқ бош вазир Данияр Усоновнинг ўғлига қидирув эълон қилди. Махсус хизмат Усоновнинг ўғли Мурат Усонов марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг пулларини ювиш билан шуғулланган деб ҳисоблайди.

Усоновга «жиноят содир этиш учун уюшган гуруҳга қатнашиш» бўйича сиртдан айб қўйилди.

МХДҚ Усонов Колбаевнинг жиноий фаолиятини билиб туриб, УЖГ аъзолари билан тижорат қилган ва уларнинг фаолиятини молиялаштирганини билдирди.

Тергов собиқ бош вазирнинг ўғли Бишкекда жамоат овқатланувчи жойларда хизмат кўрсатган «Майрам Групп» компаниясига эгалик қилишини, мазкур компания хизматидан фойдаланганлар орасида «Асман», Social Coffee, Urban, Sushi Room, Red cow, Cakes/bubbles, My shisha, Aroma, «Тесто Место» ишхоналари бор деб ҳисоблайди. Терговчиларнинг фарази бўйича, Усонов Иссиқкўл вилоятидаги, Олмаота ва Бирлашган Араб Амирликларидаги айрим ресторанларни ҳам бошқаради.

«М.У.Д. [Мурат Усонов] ва унинг яқин қариндошларининг мулкидан тушган даромадини реал миқдорини яшириш мақсадида [тадбиркорлик объектлари]  аффилирланган одамларга қайд этилган. Биргина Чуй вилояти ҳудудида 180дан ортиқ ер участкалари ва К. Асанбекка тегишли дейилган “Каганат” дам олиш марказида коттежлар аниқланган», — деб билдирди МХДҚ.

Бунга қадар ОАВ Мурат Усонов, Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «кемпинг, жумладан автофургон ва автотиркамалар учун автотураргоҳ бериш» хизматини кўрсатган «Майрам Групп» компаниясининг етакчиси бўлганини ёзган. Ҳозирда, Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, компания Эркинбек Шеркуловга қайд этилган.

Даниил Урицкий бўлиб олган Данияр Усонов

Мурат Усонов — ҳозирда Даниил Урицкий деган исмни олиб Беларусда яшаётган Қирғизистоннинг собиқ вазири Данияр Усоновнинг ўғли. У ерда Данияр Усонов БНБК номли агрокорпорацияга раҳбарлик қилади.

Урицкий-Усонов ўзи қочиб кетганидан сўнг ОАВни  ҳақиқий Данияр Усоновни танимаслигини, бироқ Қирғизистоннинг қочқин бош вазири 2017 йили Малайзияда вафот этганини билишини айтиб ишонтиришга уринган. Аммо ўша вақтда, 2022 йили Қирғизистоннинг қочқин иккинчи президенти Курманбек Бакиев Усонов «ўтганни унутиш учун» исм-шарифини ўзгартирганини айтиб ошкор қилган.

Усонов Курманбек Бакиев бошқаруви вақтида 2009-2010 йиллари Қирғизистоннинг бош вазири лавозимда ишлаган. 2010 йилдаги апрель инқилобидан сўнг Усонов қочиб кетган. Қирғизистонда сиртдан умр бўйи озодликдан маҳрум қилинган.