Боткен вилоятининг қишлоқларини тоза сув билан таъминлаш учун умумий суммаси 4 млн 491 минг 378 сомни ташкил қилган керакли ускуналар сотиб олинди. Бу ҳақда 16 январда вилоят администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, олинган ускуналар Қадамжой туманининг Майдан, Учқўрғон, Қирғиз-Қишлоқ ва Исхак-Полотхан қишлоқларига, Боткен туманидан Самаркандек ҳамда Ак-Татир қишлоқ ҳудудларига, Лайлак туманидан Сумбула, Бешкент қишлоқ ҳудудларига топширилди.
Юқорида қайд этилган сумманинг 1 млн 87 минг 578 соми идора техникаларини олишга сарфланса, 3 млн 403 минг 800 соми сув тизимларидан фойдаланиш учун керакли асбоб-ускуналарни олишга сарфланган.
Лойиҳа давлат бюджетидан ва Ислом тараққиёт банки ҳисобидан молиялаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг кўмагида АРИС томонидан ишга оширилмоқда. Унинг асосида Боткен вилоятининг умумий 43 та қишлоғини сув билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилади.
Тоза сув таъминоти соҳасида ишлар олиб борилаётган қишлоқларнинг аксарият қисми, «махсус мақом берилган» қишлоқлар қаторига киради.