Фаол Торақулова фейсбукдаги пости учун 5 йилга судланиб, 3 йиллик пробацияга олинди

259

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 16 январда фаол Зарина Торавулованинг иши бўйича ҳукм чиқарди. 

Суднинг маълумотига кўра, фаол 41-модданинг 3-қисми («Жиноятга бошқа шерик иштирокчини кўндирган шахс қўзитувчи деб топилади») ва 278-модданинг 3-қисми («Ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмасликка ва оммавий тартибсизликка чақириш, шу билан бирги зўравонлик кўрсатишга чақириш») бўйича айбдор деб топилди. 

У беш йилга озодликдан маҳрум қилиниб, аммо уч йиллик пробация назорати билан суд залидан бўшатилди. Адвокат Акмат Алагушев агар фаол уч йил оралиғида қонун бузмаса, жазо муддати шу билан тугайди деб тушунтирди. 

Унинг айтишича, суд Торақуловани ҳеч қарга кетмаслик тилхати билан озод қилди. Фаол суднинг ҳукмига қарши олий инстанцияга мурожаат қиладими, йўқми ҳозирча номаълум. 


Зарина Торокулова суд мажлисида. Сурат: Максат Кутманбеков / «Азаттиқ»

МХДҚнинг ходимлари фаол Зарина Тороқуловани 2023 йилнинг сентябрида фейсбукдаги пости учун қўлга олган. Махсус хизматдан Тороқулова «оммавий тартибсизликлар моддасига кирган иғволи материалларни тез-тез эълон қилиб келганини» айтишган.

Фаол ўзи фейсбукдаги саҳифасига икки марта билдирув эълон қилганини таъкидлаб, унга нисбатан қўзғалган ишни «сиёсий буюртма» деб атаган.