Жалолобод вилоятидаги шаҳарлардан бирида тадбиркорлик билан шуғулланган маҳаллий турғуннинг уйини ўмариб, уни буюртма асосида ўлдиришни режа қилган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 15 январда ИИВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумонланувчилар 13 январда Жалолобод вилоятида турғуннинг уйига бостириб кириб, пул маблағларини ва бошқа қимматбаҳо буюмларини олиб қочишни режалаштирган.
ИИВнинг ходимларига турғунни буюртма билан ўлдириш режалаштирилаётгани ҳақида дастлабки маълумотлар келиб тушган.
«Ташкилотчи жиноятга шерик сифатида танишларини, жумладан, аввал судланганларни қидириб топиб, уларга катта миқдорда пул мукофоти беришни ваъда қилган. Шунингдек, у пул ва тилла буюмлар сақланадиган жойларни кўрсатиб, уйга киришда қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини тушунтириб беришни ваъда қилган», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан «Қотилликка тайёргарлик кўриш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар гумонланувчи қўлга олинди. Улардан бири 60 ёшдаги жиноятнинг уюштирувчиси, муқаддам судланган шахс бўлган.
Тергов ишлари давом этмоқда.