Президент Садир Жапаров «иқтисодий фаолиятни барқарорлаштириш», ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини текширишга 2024 йил 31 декабрга қадар мораторий киргизди. Бу ҳақда Жапаров Фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
Унинг ёзишича, мораторий жиноят иши қўзғатилган корхоналарга нисбатан ишламайди.
«Агар мансабдор шахслар иқтисодий жиноятни аниқламай туриб (сохта, уюшган аризалар билан) асоссиз тадбиркорларни текширишга келган бўлса, президент маъмурияти орқали менга мурожаат қилишингиз мумкин. Биз, албатта, чора кўрамиз», — деб ваъда берди Жапаров.
2023 йил тугагунча ҳам бизнести текширишга президент мораторийи ишлаб турди.
Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойида президент савдогарларни текширишга ва ККМ ишлатмагани учун жарима солишга мораторий киргизган. Бу ККМни мажбурий қўлланишга қарши чиқиб, патент тизимини қолдиришни талаб қилган савдогарларнинг бир неча митингларидан кейин бўлган.