Парламентда байроқни ўзгартиришга қарши чиққан фаол Жоробековни озод қилиш масаласи кўтарилди

285

Жогорку Кенешнинг депутати Нуржигит Кадирбеков давлат байроғини ўзгартиришга қарши чиққан фаол Афтандил Жоробековни бўшатиш масаласини кўтарди. Бу ҳақда парламентнинг 10 январдаги йиғинида айтилди.

«Янги байроғимизни кеча кўтариб келдик. Шу байроқ бўйича фикрини билдираман деб Афтандил Жоробеков деган йигит ҳозир изоляторда ўтирибди. Онаси мурожаат қилибди, уни бўшатиб, йилни ижобий кайфият билан бошласак яхши бўлар эди», — деди Кадирбеков парламент етакчиси Нурланбек Шакиев билан президентнинг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитовга мурожаат қилиб.

Фуқаролик фаоли Афтандил Жоробеков 9 декабрда байроқни ўзгартиришга қарши митинг ўтказишни режалаштираётганда қўлга олган. Унга «Ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига қатъий бўйсунмасликка ва оммавий тартибсизликларга чақириқлар, шунингдек фуқароларга зўравонлик кўрсатишга чақириқлар» моддаси бўйича жаримага тортилган. 

Жоробековнинг адвокати Махабат Мамасалиеванинг айтишича, милиция фаолнинг 6 декабрда Фейсбукдаги саҳифасига юкланган видеога эътибор қаратган. У видеода Жоробеков ҳукумат «мамлакатда ҳаёт яхшиланади деб доимо ваъда беради, аммо у бажарилмай, энди эса у мамлакатнинг ривожланишига байроқ тўсқинлик қилмоқда деб қарор қилганига» норози бўлган.

Байроқ можароси

Байроқни ўзгартириш ташаббуси президент Садир Жапаровга тегишли. Қонун лойиҳаси парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов томонидан ишлаб чиқилган. Бироқ Қирғизистон фуқароларининг аксарияти бу ташаббусга қарши чиққан.

Парламент депутатлари 20 декабрда бўлиб ўтган йиғилишда байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамасиз иккинчи ва учинчи ўқишда дарҳол маъқуллаган. Кейин унга  президент қўл қўйган. Қонун 26 декабрь куни «Эркин-Тоо» давлат газетасида эълон қилинганидан кейин кучга кирган.

1 январга ўтар кечаси Ала-Тоо майдонига янги байроқ илинган. Аммо у парламент депутатлари ўзгартиришларни киргизиб, қабул қилган байроқ эмаслиги маълум бўлган.

Бу жамоатчиликдан норозиликни пайдо қилиб, айрим депутатлар парламент қабул қилган байроқнинг барча элементлари сақланиши кераклигини билдирган. Айримлари бу бўйича суриштирув ўтказиб, давлат рамзларини бузганлар жазога тортилиши керак деб таъкидлашган. 

Президент администрациясининг ахборот сиёсати хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков эса буни «вазирлар маҳкамаси парламентнинг текширувидан кейин тўлиқлашлар киргизиб, байроқнинг охирги намунасини қарор билан тасдиқлаганини» билан изоҳлаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари майдонга осилган байроқдаги қуёш нурлари сони 40 эмас, 39 та эканлигини ёзишган. Оммавий танқидлар фонида расмийлар тунда майдондаги байроқни тушириб, унинг нурларини санаб чиқишган. 

Президент девонининг раҳбари Қанибек Туманбоев эса бу ҳақда «ёлғон маълумот» тарқатганлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтиб, билан таҳдид қилган. Кўп ўтмай, бир неча киши МХДҚга тергов бериб чиққани маълум бўлган.