Ўш шаҳар мэриясининг Муниципал мулк бошқармаси бунга қадар коррупцияга аралашганини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг Сағинбек Супаналиев кўчасида жойлашган уйининг деворини бузди. Маълумотни «Клооп»га 8-январда шаҳар мэриясидан тасдиқлашди
Муниципал мулк бошқармаси етакчисининг ўринбосари Мақсатбек Орозалиев «Азаттиқ»қа собиқ амалдорни уйининг деворини тўққиз метри муниципал ерга қурилганини билдирди. Мэрия декабрнинг охирида ҳовлини ўраган деворни олиш ҳақида огоҳлантириш берган.
Матраимовлар ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Аввалроқ, 2023 йили 21 декабрда мустақил суриштирувчи журналист Идирис Исақов Райимбек Матраимов Ўш марказидаги муниципал йўллардан бирига «панжара ўрнатиб, ўз ҳисобига ўтказиб олгани ҳақида» сюжет эълон қилган.
Ўтган йилнинг 22 декабрь куни эса Ўш шаҳар мулк бошқармасидан «Клооп»га Матраимов тўсиб олган муниципал йўлдаги дарвозалар олиниб, йўл очилганини билдиришган.
Журналист бунга қадар МХДҚнинг етакчиси «мафия» деб атаган собиқ божхона ходими Райимбек Матраимов Ўш шаҳридаги «Келечек» болалар маркази яқинидаги муниципал мулкни, хусусан, йўлни тўсиб, ўзига автомобиль тўхтатиш жойи қатори фойдаланиб келганини билдирган.
Шунингдек Исаков Ўшнинг марказида жойлашган спорт майдонини Ўш қишлоқ хўжалиги техникумининг собиқ директори Сейитбек Аматов Матраимовнинг акаси, Жогорку Кенешнинг депутати Искендер Матраимовнинг турмуш ўртоғи Минавар Жумаевага сотиб юборганини ва мазкур ер ҳозиргача давлат қарамоғига қайтарилмаганини ёдга солган.
Райимбек Матраимов 2015 йилдан 2017 йилга қадар божхона хизмати етакчисининг ўринбосари бўлган. У божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган. Бу ҳақда 2020 йили «Клооп», «Азаттиқ» ва OCCRP’нинг журналистлари божхонадаги коррупция схемалари ҳақидаги суриштирувида айтиб беришган.
2021 йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияга айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима тўлаш ҳукмини чиқарган. Божхона етакчисининг собиқ ўрин босари ўзи ҳам коррупцияни тан олиб, бюджетга келтирилган зарар учун 2 млрд сом тўлаган.