Прокуратура блогер Ирис Жекшеналиевнинг ишини судда қайта кўришга қарор қилди

205

Прокуратура блогер Ирис Жекшеналиев иши бўйича суд қарори устидан яна шикоят қилишга қарор қилди. Бу ҳақда блогернинг адвокати Кантемир Турдалиев хабар берди.

Унинг айтишича, айблов ишни янги суд муҳокамаси учун биринчи инстанцияга қайтаришни сўрамоқда.

4 декабрда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди «Оммавий тартибсизликлар»  моддаси бўйича айбланаётган 20 ёшли фаол ва блогер Ирис Жекшеналиевни оқлаган.

Аввалроқ прокурор фаолни 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди. Суддаги сўнгги нутқида Жекшеналиев видеони судга тарқатгани учунгина шахсни озодликдан маҳрум қилиш мумкин эмаслигини айтган.

20 ёшли блогер Ирис Жекшеналиев қарийб ярим йил қамоқда ўтирган — МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг фейсбук саҳифасидаги эски видеони «Полит Узник» саҳифасига бўлишгани учун 2022 йилнинг августида ИИВга сўроққа чақирилиб, қўлга олинган.  Ушбу видеода Сегизбаев Норин вилоятидаги Жетим-Тоо конини ишлатмай,авлодларга қолдириш кераклигини айтган.

Жогорку Кенешнинг депутатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари суддан фаолни озод қилишга, Ички ишлар вазирлигини эса унга нисбатан жиноий терговни бутунлай тўхтатишга чақирган.

Блоггер 2022 йил октабр ойида қамоқдан уй қамоғига чиқарилган.