МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев 2024 йили уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига қарши кураш давом этишини ва қамоқлар тартибга келтирилишини айтди. Бу ҳақда Ташиев Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман милициясига хизмат автомобилларини топшириш вақтида билдирди.
Ташиев ўтган йили давлат идораларидаги коррупцияни анча камайтириб, «деярлик нўлга» тушира олганини, аммо бу ишни давом эттириш кераклигини таъкидлади.
«2023 йили биз уюшган жиноятлари тўдаларининг белини синдирдик. Бундан буён бизнинг мамлакатимизда ҳеч қанақа бандитлар ҳам, уюшган жиноий тўдалар ҳам, «авторитетлар» ҳам бўлмайди. Давлатимиз қонунга мувофиқ ишлайдиган, ҳуқуқий ва эркин давлат бўлади. Агар уюшган жиноятчи тўдалар вакиллари қолган бўлса, 2024 йили уларни битта ҳам қолдирмай йўқ қиламиз. Буни аниқ-равшан айтишимиз керак. Ҳаммамиз буни яхши англашимиз керак. “Қонундаги ўғри”, “положенец”, “смотряшчий” ва шунга ўхшаш бошқа сўзлар қўлланилмайди. Бизда бунақа одамлар бўлмайди. Биз фақат озодликда юрганлар билангина эмас, қамоқхоналарда ишлаб, у ерларда тартиб ўрнатамиз», — деди Ташиев.
Қирғизистон ҳукумати мамлакатда уюшган жиноий гуруҳларга қарши кескин кураш олиб борилаётганини таъкидлаб, мамлакатда бундан буён жиноят бўлмайди, деб ишонтирмоқда.
2023 йилнинг 4 октябрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсга олиш операцияси давомида мамлакатдаги энг машҳур жиноятчи Қамчи Кўлбоев ўлдирилган. Қонундаги ўғрини қўлга олиш чоғида «қуролли қаршилик» кўрсатгани учун очиқ ўқдан «йўқ қилингани» айтилган.
Кўлбаевнинг ўлимидан сўнг МХДҚ жиноий гуруҳларни ҳибсга олишни кучайтира бошлади. Октябрь ойи бошида махсус хизмат Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40 дан ортиқ фаол аъзолари ва етакчилари қўлга олинганини маълум қилган эди. Ҳибсга олинганлар орасида тадбиркорлар, собиқ депутатлар, ҳукумат амалдорлари бор.