МХДҚ инвесторнинг пулини олиб, ўзини ўлкадан чиқишга мажбурлаган «Айсео» компаниясининг эгаларини қўлга олди

Россиялик инвесторларнинг йирик миқдордаги пулини олиб, ўзини мамлакатдан чиқишга мажбурлаган «Айсео» компаниясининг икки эгаси ва ҳисобчиси қўлга олинди. Бу ҳақда 28 декабрда МХДҚдан билдиришди. 

Маълумотга кўра, 2018 йили Россиянинг фуқароси «Айсео» компаниясининг икки эгаси билан ҳамкорлик келишуви доирасида 14 млн доллардан ортиқ сармоя жалб қилиб, Иссиқкўл туманининг Қорумду қишлоғида коттеж шаҳарчасини қурган. 

Коттеж шаҳарчаси. Сурат: МХДҚ.

Коттеж шаҳарчасининг қурилиши тугагандан кейин «Айсео»нинг амалдаги эгалари марҳум криминал авторитет Қамчи Колбаевнинг жиноий алоқаларидан фойдаланиб, инвесторни таҳдид қилишга ўтган. Шунингдек мулкини тортиб олиб, ўзини мамлакатдан чиқиб кетишга мажбурлаган. 

Мазкур ҳолат бўйича «Айсео» компаниясининг эгалари ва бош ҳисобчиси қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. 

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. 

Ўз навбатида давлат раҳбари Садир Жапаров инвесторларни алдашни тўхтатишга, давлат идораларини эса бюрократиядан қутилишга ундади.  

У фейсбук саҳифасидан «жисмоний шахслар айрим инвесторларни алдаб кетиш ҳолатлари қайд этилиб, улар эса ариза ёзаётганини» билдирди. 

«Ҳурматли давлат идораларининг раҳбарлари, сизлар ҳам инвесторлар билан яқиндан ишланганлар. “Эртага кел, индинга кел” деган каби бюрократиялар бўлмасин», — деди президент.