Аламудун: Арашан қишлоғидаги қабристондан қурол-яроғ сақловчи жой топилди

25-декабрда МХДҚдан Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Арашан қишлоғида марҳум “криминал авторитет” Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоларига тегишли қурол-яроқларни сақловчи жой топилганини билдиришди.

Маълумотга кўра, Арашан қишлоғида жойлашган қабристоннинг ҳудудидаги қабрга қўйилган тошларнинг биридан икки кулранг полипропилен пакет топилган. Пакетни текширув вақтида ўқотар қуроллар, турли калибрдаги тўпончалар, Калашников автомати, кесилган қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар топилган.

Сурат: МХДҚ
Сурат: МХДҚ

«Марҳум криминал авторитет Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари тарафидан тайёрланган, қурол-яроқларнинг ҳамда портловчи моддаларнинг арсенали кўмилган яширин жой топилди» — деб айтилади баёнотда.

Махсус хизматдан судгача тергов давомида юқорида айтилган қуроллар олиниб, тегишли экспертизага жўнатилишини билдиришди.

Ҳозирда қуролларга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Криминал авторитет Қамчи Колбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш амалиёти вақтида ўлдирилган. Қонундаги ўғри қўлга олиш вақтида «қуролли қаршилик кўрсатгани сабаб» жавобан ўқ отиш орқали «йўқ қилингани» айтилган.

Кейин махсус хизматдан «жиноий олам империяси»нинг кўламини айтишган. Муассасанинг маълумоти бўйича, Колбаевнинг ноқонуний йўл билан олинган барча мулкининг дастлабки қиймати 1 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, улар қамоққа олинган.

Колбаевнинг вафотидан кейин МХДҚ жиноий гуруҳларни қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган. Октябрнинг бошидаёқ махсус хизмат Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга тушганини билдирган. Қўлга олинганларнинг орасида тадбиркорлар, собиқ депутатлар, давлат ходимлари бор.