Қорасувда 20 ёшли йигит TikTok видеоси сабаб қўлга олинди

327

Қорасувда миллатлар аро адоват қўзғатганликда айбланиб, 20 ёшли шахс қўлга олинди.

Гумонланувчи Tiktok ижтимоий тармоғида « беҳаё сўзларни ишлатиб, миллий ғурурга таъсир этувчи сўзларни айтганликда» гумонланмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 25-декабрда Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.

Мазкур факт Қорасув туман ИИБига қайд этилиб, «Ирқий, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низо қўзитиш» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Қирғизистонда ижтимоий тармоқлардаги нашрлар кўпинча турли моддалар бўйича жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади. Масалан, фуқаролик фаоли ва блоггер Адилет Балтабай оммавий тартибсизликларга чақиришда айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий иш қўзғатилишига Балтабайнинг Фейсбукдаги постлари сабаб бўлгани маълум қилинган.