Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида контрабанда юкларни ўтказишга ёрдамлашишда гумонланиб саккиз Чегара ходими ва беш фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 19 декабрда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 18-декабрга ўтар кечаси «Баймоқ-автойўл» назорат-ўтказиш пунктининг чегарачилари ишдан ташқари вақтда ноқонуний юк олиб ўтишга ёрдамлашаётганда қўлга олинган. Текширувда мазкур ҳаракатлар тизимли равишда доимий контрабанда канали экани аниқланди.
Махсус хизмат «гумонланувчилар жиноий ҳаракатларини яшириб, чегара хизматининг назорат-ўтказиш пунктида ўрнатилган видео камерларни ишлатмаслик мақсадида, объектнинг ҳудудида электр энергиясини ўчириб қўйишганини» қўшимча қилишди.
Мазкур факт бўйича «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.