Омбудсмен институти қамоқдаги фаоллар Жоробеков ва Аспековдан хабар олди

244
Афтандил Жоробеков ва Мелис Аспеков

18-декабрда Омбудсмен институнининг ходимлари Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғига бориб, қамалганларнинг аҳволи билан танишди. Уларнинг орасида «Оммавий тартибсизлик уюштириш»да гумонланаётган фаоллар Афтандил Жоробеков ва Мелис Аспеков ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Жоробеков қамоқда сақлаш шароити ва соғлиғидан шикоят қилмаган. Фаол ўзига қўйилган «эҳтиёт чорасидан рози эмаслигини айтиб, шу муносабат билан унинг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганини» билдирди.

«Афтандил Жоробековнинг камерасига кирган вақтда олти одам ушлаб турилган, иккисининг тергов учун олиб кетишганини, яна икки нафари сайилда экани маълум бўлган. Мазкур камерада ўн киши жойлаштирилган бўлса, айни вақтда камерага 8 ўриндиққина қўйилган. Муассасанинг ходимлари қўлга олинган икки кишини тонгга яқин олиб келишганини ва ўша куниёқ бошқа муассасага ўтказилишини маълум қилишди», — деб айтилади Омбудсмен институтининг баёнотида.

Шунингдек, институт вакиллари «Оммавий тартибсизлар» моддаси билан қайтадан қўлга олинган Садир Жапаровнинг собиқ тарафдори, фуқаролик фаоли Мелис Аспековдан ҳам хабар олишганини маълум қилишди. Аввалроқ Аспековнинг юраги хасталангани сабабли соғлиғини текширувдан ўтказиш бўйича ариза келиб тушган.

ТИЗО-1нинг ходимлари Аспеков 21-декабрда ҳусусий клиникага текширувга юборилишини билдиришди.

Жоробеков ва Аспековнинг қўлга олиниши

Фуқаролик фаоли Автандил Жоробеков 9 декабрь куни байроқ ўзгаришига қарши митинг ўтказишни режалаштираётган вақтда ҳибсга олинган.

Жоробековнинг адвокати Махабат Мамасалиеванинг айтишича, милиция фаолнинг Фейсбукдаги саҳифасига 6 декабрда юкланган видеога эътибор қаратган. Ўша видеода Жоробеков ҳукумат «ҳар доим мамлакатда ҳаёт яхшиланади, деб ваъда берган, лекин у бажарилмаган, энди эса байроқ мамлакат ривожига тўсқинлик қилмоқда, деган қарорга келган» дея шикоят қилган. Фаол байроқни ўзгартиришга қаршилигини билдирган.

30 сентябрда президент Садир Жапаровнинг собиқ тарафдори, фаол Мелис Аспеков яна ҳибсга олингани маълум бўлган. У «Жиноятга тайёргарлик кўриш» ва «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан айбланмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Аспековнинг овози ёзилган аудио тарқалган эди. Айтилишича, фаол Аскат исмли маҳбус билан телефон орқали гаплашиб, уни озод қилишга ҳаракат қилишини айтган ва унга ёрдам бериш учун одам сўраган.

Илгари Аспеков «Фирибгарлик»  ва «Товламачилик»  учун етти йилга ҳукм қилиниб, авф орқали озод этилган эди. Кейинчалик у МХДҚ «10 минг доллардан ортиқ пулни қайтариб берганини, бу унинг юз фоиз айбсиз эканини билдиришини» айтиб чиққан. МХДҚ уни инкор қилиб, маблағнинг терговга алоқаси йўқ эканини билдирган.