Яширин туғруқ. Депутат болаларини ташлаб кетмоқчи бўлган аёллар яширин туғувчи жой очишни таклиф қилди

235

Депутат Жилдиз Садирбаева махсус муассаса очишни таклиф қилди. У ерда аёллар маҳфий тарзда туғиб, боласини бошқа одамлар боқиб олиши учун қолдириб кета олади. Қонуннинг лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилди.

Садирбаеванинг айтишича, қонун лойиҳаси янги туғилган чақалоқларини ташлаган оналарга муқобил йўл ташкил қилишни, шунингдек гўдакларнинг умрини ҳамда соғлиғини сақлаб қолиш мақсадини кўзлайди. Ҳужжатга кўра, онанинг шахсий маълумоти ҳамда исм-шарифи учинчи томонларга, жумладан туғруқни қабул қилган шифокор ва тиббиёт ходимларига ошкор қилмай, махфий бўлади.

Қонун лойиҳасида туққан аёл ва унинг чақалоғи квалификацик тиббиё ёрдам олиб, уйда туғиш оқибатида юзага келувчи турли касалликларнинг олдини олиш имконини бериши айтилади.

«Бу каби ҳолатларда аёл узоқ вақт давомида ҳомиласидан қандай қутулиш ҳақида ўйлайди. Бундай ҳолатда у гўдакни ўлдиришга, ўзининг анонимлигини сақлаб қолиш учун уни ҳеч ким топмаслиги, танимаслиги ва жазоламаслиги учун яқинлари ҳамда жамиятнинг айбловларидан “ҳимоя қилишга” қарор қилади. Бундай аёллар кўпинча мустақил равишда ёрдам сўрашга қодир эмаслар. Биринчидан, агар уларнинг ижтимоий компетенцияси ва билими етарли бўлмаса, иккинчидан, бутун ижтимоий қоралаш, ёлғизлик ва уларни ҳеч кимга керак эмаслик ҳисси ҳукм суради», — деб айтилади маълумотномада.

Шунингдек, қонун лойиҳаси ташаббускори бугунги кунда ушбу хизмат мажбурий тиббий суғурта жамғармаси томонидан тўланмагани сабабли туғруқхоналар яширин туғилишни қабул қилишдан бош тортаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шифокорларда яширин туғилишни қабул қилиш қоидалари йўқ, шунинг учун туғиш арафасида турган аёллар тиббиёт муассасаларида туғишдан бош тортишга мажбур бўлишади.

«Аёл болани туғруқхонада қолдириш орқали, давлат қарамоғига ўтказади, давлат эса унга ғамхўрлик қилади. Кейинчалик болани  асраб олиш мумкин, аммо бу жараён боладан воз кечишдан кўра кўпроқ вақт талаб этади. Аммо, аёл болани ахлатга ёки кўчага ташламасдан ўзини янада инсонпарварроқ тутган бўларди», — дейилади ҳужжатда.

Садирбаевнинг айтишича, жамият мажбур аҳволда қолган аёлларнинг бундай йўлга бориш сабабларини таҳлил қилишни истамаган давлат айбловчисининг позициясини тутиб турганда бундай воқеалар аянчли тугайверади.

2023 йил кузида аёллар туғилгандан кейин фарзандларини кўчага ташлаб кетиш ҳолатлари бир неча бор кузатилган. Масалан, Бишкекнинг Арча-Бешик маҳалласида уйлардан бирининг девори олдида полиэтилен пакетга ўралган ва қутига солинган чақалоқ топилган. Яна бирида янги туғилган чақалоқ шаҳар кўчасидаги ахлат қутисидан топилган. Учинчи ҳодиса Жалолобод шаҳрида содир бўлиб, унда ҳам ахлатхонадан чақалоқ топилган.

Бундай ҳолларда милиция ташлаб кетилган чақалоқларнинг оналарини топади ва уларни янги туғилган чақалоқни ўлдиришга уринишда айблайди, бу эса беш йилгача қамоқ жазосини олади.