Бишкекда мажбуран никоҳга олиш мақсадида қиз ўғирлашда гумонланган тўрт киши қўлга олинди

280

Шаҳар милициясининг ходимлари мажбуран никоҳга олиш мақсадида қиз ўғирлашда гумонланган тўрт кишини қўлга олди.

Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБи 14 декабрда уларга жабрланган қиз мурожаат қилиб, ариза ёзганини, ариза эгаси Чингиз Айтматов проспекти билан Горький кўчасининг кесилишида уни бир неча бола мажбуран машинага солиб кетганини айтиб берган.

Милиция мажбурлаб никоҳга олиш мақсадида одам ўғирлаш моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади. Қўлга олинганлар 1999 йили туғилган тўрт бола экани аниқ бўлган. Улар вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов давом этмоқда.

Қиз ўғирлаш

Қиз ва аёлларни мажбуран турмушга чиқариш учун ўғирлаш Қирғизистонда ҳақиқий муаммо ҳисобланади. Қиз ўғирлаш зўрлаш билан тугайди, жамият босимига учраган қизлар ўғирлаб кетувчининг оиласида қолиб, тўхтовсиз оилавий зўравонликдан азият чекишади.

Амалдаги қонунларга кўра, мажбурий никоҳ учун одам ўғирлаш 5 йилдан 7 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вояга етмаган болаларни ўғирлаганлар 7,5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва улар 200 минг сом жарима тўлашлари керак.

Аксарият ҳолларда бундай ҳолатлар судгача етиб бормайди, қонунни бузганлар эса тегишли жазосини олмайдилар. Ҳатто тажовузкорнинг жазосизлиги ўғирланган қизнинг ўлими билан якунланадиган ҳолатлар ҳам мавжуд.