Садир Жапаров чегара масаласи 2024 йилнинг баҳорида ҳал қилинишини айтди

255

Президент Садир Жапаров Баткен вилоятида бўлган иш сафарида қирғиз-тожик чегараси масаласи 2024 йилнинг баҳорида ҳал қилиниши мумкин деб билдирди.

«Тинч, аҳил яшанглар. Чегарани ҳал қиляпмиз. Насиб қилса, якунлаб қолдик. Янги йилга қадар улгурамиз деган эдик, бир оз чўзилиб кетди. Баҳорга бориб тугатамиз шекилли», — деди у, чегарага яқин Оқсой қишлоғининг турғунлар билан учрашув вақтида.

Президент Баткенга бўлган сафарида Оқсой қишлоғидаги чегарадаги жанжалда бузилган мактабнинг, Самаркадек қишлоғидаги касалхонанинг ва МХДҚнинг Баткен вилоятидаги бўлимининг янги биносини очди.

2022 йилнинг 14-17-сентябрида қирғиз-тожик чегарсида тўлиқ кўламли қуролли жанжал бўлган. Отишма давлат чегарасининг барча периметрида юз берган. Икки томон ҳам ҳарбий тажовузда бир-бирини айблаган.

Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, отишманинг оқибатида 63 киши ҳалок бўлиб, 206 киши жабрланган.

Тожикистон ҳукумати эса 41 тожик фуқароси вафот этиб, 20дан ортиқ киши жабрланганини таъкидлаган. Аммо «Озоди Радиоси» ўз манбаларига таяниб, ҳалок бўлганларнинг сони 81 нафар бўлганини ёзган.