2023 йили Боткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Андарак қишлоғида камида 7 нафар аёл ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилиб, унинг беш нафари вафот этган. Бу ҳақда «Азаттиқ» Боткен вилоят ИИБга таяниб билдирди.
Журналистлар ҳақиқатда бу сонлар кўп эканини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, қишлоқда аёлларнинг орасида 10 жонига қасд қилишга уриниш бўлган — уларнинг энг ёши 20, каттаси 43 ёшда бўлган.
Аёлларнинг ўз жонига қасд қилишига айнан нима сабаб бўлгани милицияга номаълум. Аммо улар аёлларнинг оиласида ижтимоий муаммолар бўлиб, эрлари чет давлатда ишлаб юргани аниқланганини билдиришди.
Вилоят милициясининг маълумотига кўра, 2023 йилнинг 11 ойида Андарак қишлоғи қараган Сумбула қишлоқ ҳукуматида етти оилавий зўравонлик факти қайд этилиб, етти ҳимоя ордени берилган. Ҳимоя ордери берилгандан кейин зўравонлик ҳолати қайталанмаганини айтди милиция.
Андаракда аёллар ўз жонига қасд қилаётгани бўйича масалани 30 декабрда депутат Жанар Ақаев кўтарган. У президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитовга мурожаат қилиб, бу муаммога эътибор қаратишни сўраган.
«Сизга хавотирли статистикани айтиб берай. Сўнгги бир йил ичида 12 аёл жонига қасд қилган. Улардан учтаси ўлмай қолган, қолган тўққизтаси эса вафот этибди [...] Бу бир уйда олти-етти оила яшагани учун [бўлган]», — деган Ақаев.
Оиладаги зўравонлик мамлакатда кўп йиллардан буён долзарб бўлиб келаётган асосий муаммолардан биридир. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган ўн ойида мамлакатимизда 10 минг 400 та оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилган.
2023 йилнинг октябрь ойида Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ҳамда хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 177 давлат орасида 95-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич Қирғизистон кетма-кет иккинчи йил Марказий Осиё минтақасида аёллар учун энг хавфли давлатга айланганидан далолат беради. Ҳисоботда ҳокимиятдаги аёлларнинг улуши 20 фоиздан ошмаслиги, аёлларнинг 13 фоизи эса қариндошлари томонидан зўравонликка дучор бўлиши айтилган.