Бишкек: Ўсмирлар интим хизмат кўрсатиб юргани аниқланиб, 36 ёшли гумонланувчи қўлга олинди.

275

Бишкекда 16 ва 17 ёшли қизлар интим хизмат кўрсатаётгани аниқланиб, 36 ёшли аёл мазкур жойни ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинди.

Ҳибсга олинган гумондор. Сурат: Ленин тумани милицияси

Ленин тумани милициясининг 2 декабрь куни берган маълумотига кўра, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида ўтказилган махсус рейд давомида гумондорлар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан  «Фоҳишаликка кўмаклашиш ва ифлослик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1 декабрь куни  «Ақ суу» бозорининг собиқ ҳокими ва эгаси «фоҳишахона ташкил этиш ва жойлаштириш учун бино берганликда» гумонланиб ҳибсга олинган эди.

30 ноябрда МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиэв давлат ва муниципал идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларига 1 декабрга қадар «интим хизмат» кўрсатувчи масканларни ёпишни буюрган.

Қайсидир бир ҳудудда бундай жойлар топиладиган бўлса, ўша ҳудуддаги маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ва куч тузилмалари раҳбарлари зудлик билан эгаллаб турган лавозимларидан четлатилишидан огоҳлантирган.

Шундан буён мамлакатимизнинг барча ҳудудларида интим хизмат кўрсатувчи жойларни аниқлаш мақсадида рейдлар ўтказилиб, сауналар, меҳмонхоналар, ижарага олинган хонадонлар текширилмоқда.