ККМ масаласи: Президент савдогарларнинг норозилигини ўрганувчи комиссия тузди

261

Президент Садир Жапаров бозорда назорат-касса машиналаридан (ККМ) фойдаланишга қарши бўлган сотувчиларнинг норозилик шикоятларини ўрганиш бўйича комиссия тузди. Бу ҳақда 2 декабрда унинг матбуот котиби Аскат Алагозов 2 декабрь куни фейсбук саҳифасида ёзди.  

Алагозов комиссиянинг натижасида ҳукумат қарори ёки бозордаги савдогарларнинг талаби  — қайси били тўғри экани маълум бўлишини айтди.

«Аввалроқ президент “Бир йилда савдоси 8 миллион сомдан ошмаганлар бир тийин ҳам тўламайди” деган эди. Бу тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаганлар ва пули камлар “оёққа турсин” деган сиёсат бўлган эди», — деди матбуот котиби.

У «меники 8 миллиондон ортмайди» деган айрим сотувчиларнинг савдо айланмаси 50-100 миллион сомгача чиқиб кетган ҳолатлар аниқланаётганини қўшимча қилди.

29 ноябрдан бери Қирғизистондаги бир қатор йирик бозорнинг тадбиркорлари ККМ ўрнатишга қарши норозилик акциясига чиқишмоқда. Дастлаб митингга «Қорасув» бозорининг тадбиркорлари чиққан, ўшанда Солиқ хизмати мазкур бозорнинг тадбиркорлари ККМ ўрнатишдан озод қилинади деб билдирган.

Эртасига «Дордой», «Мадина», «Орто-Сай» бозорининг савдогарлари ҳам митингга чиққан. 1-декабрда норозилик акциясига Ўш, Талас, Иссиқкўл вилоятларидаги савдогарлар ҳам қўшилган.

Бугун, 2 декабрда митингга Бишкекдаги «Кудайберген» бозоридаги тадбиркорлар чиққани хабар қилинди. Улар ҳам бошқа савдогарлар каби ККМга қарши бўлиб, мавжуд патент тизимини қолдиришни талаб қилишмоқда.

Охирги икки йилда қирғиз ҳукумати товар ёки хизмат кўрсатиш билан шуғулланган тадбиркорларга янги нарсаларни киргизди. Ҳукумат улардан ККМ ўрнатишни, товар-транспорти илова қоғозининг электрон турини (ЭТТН) ҳамда электрон ҳисоб-фактурасини (ЭЭФ) қўлланишни талаб қилиб келади.