МХДҚ Абдилас Малдибаев номидаги Қирғиз миллий академия опера ва балет театррининг бош директори Алмазбек Истамбаев қўлга олганини билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, тергов «театрнинг балансида турган давлат мулки учун узоқ муддатда ижара шартномаларини тузишда, лавозимини суиистеъмол қилиш фактини» аниқлаган.
Мазкур факт бўйича «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Истамбаев МХДҚнинг тергов изоляторининг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
МХДҚ махсус хизмат бу жиноятга алоқаси бор бошқа жавобгар шахсларни аниқлаш бўйича тегишли ишларни давом эттираётганини қўшимча қилди.
Алмазбек Истамбаев Опера ва балет театрининг директори бўлиб 2022 йилнинг февралида тайинланган. Унга қадар у театрнинг солисти бўлган.