Бишкек — Норин — Торугарт йўлида пиротехника воситаларини ташувчи HOWO русумидаги юк ташувчи машина ҳалокатга учраши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда 28 ноябрда Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан билдиришди.
Маълумотга кўра, фожиа 28 ноябрь куни кечқурун қайд этилган. Портловчи моддаларни юклаб кетаётган юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай, автоҳалокатга учраган. Автоҳалокат оқибатида фейерверклар портлаб кетган. Ҳозирда вафот этган фуқаронинг шахси аниқланмоқда.
Тилсиз ёв 23:05 чамасида ФВВ ходимлари томонидан чекловга олиниб, икки соат ичида тўлиқ ўчирилган.
Йил бошидан бери республикада 4 минг 880та автоҳалокат қайд этилиб, 489 киши вафот этган. Вафот этганларнинг 31 нафари маҳаллий йўлларда ҳалок бўлса, қишлоқ-шаҳар ва аҳоли участкаларидаги машина йўлларида 99 киши вафот этган. Муҳим давлат йўлларидан эса 39, халқаро йўллардан 320 киши вафот этган.