Тадбиркордан 200 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг маслаҳатчиси 2024 йилнинг 21-январигача қамоқда қолди. Бу ҳақда «Клооп»га 27-ноябрда вилоят судининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Баткен туман суди бу қарорни 25-ноябрда чиқарди.
23-ноябрда президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг маслаҳатчиси кўмир қазувчи ишхонанинг бош директоридан пора олаётганда қўлга олинган. Гумондорга «Пора талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган.
24-ноябрда вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев маслаҳатчисининг қўлга олингани бўйича видеомурожаат жойлаб, «воқеага алоқаси йўқлигини ва гумондор қонун олдида жавоб бериши кераклигини» айтган.
Махсус хизмат гумондорнинг номини очиқламади. Бироқ унинг инициали 2020 йили Жогорку Кенеш депутатлигига «Мекенчил» партиясидан отланиб, ҳозирда Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли Талантбек Мамитовнинг номига мос келмоқда.