№47 қамоғи ўрнига қурилаётган уйларнинг биринчилари 2024 йилнинг кузида фойдаланишга топширилади

214

Бишкекдаги аввалги № 47 ахлоқ тузатиш қамоғининг ўрнига қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 11таси 2024 йилнинг сентябрида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов билдирди.

Унинг айтишича, у 986 хонадондан иборат 18 қаватли уйлар.

Алагозов билдиришича, президент Садир Жапаров 26 ноябрда давлат ипотекага бериш мақсадида қурилаётган уйларнинг қурилишини боришини режадан ташқари бориб текширган.

«Қурилиш бораётган ҳудудда 39 кўп қаватли уй қурилади ва давлат ипотека дастури орқали имтиёзли шароитда фуқароларга берилади. Президент Садир Жапаров қурилаётган уйларнинг сифатига алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидлади», — деб ёзди у Фейсбук саҳифасида президентнинг қурувчилар билан суҳбатлашган видеони жойлаб.

2022 йилнинг июлида Вазирлар Маҳкамаси Бишкекдаги №47 қамоқхонани ёпишга қарор қилган. 2023 йилнинг бошида колониянинг ўрнига 10 минг хонадонли кичик туман қурилиши маълум бўлган. Турар-жойлар давлат ипотека компанияли орқали берилади.

Президентнинг собиқ матбуот котиби Эрбол Султанбаев қулай уйларни қуриш учун донорлар билан молиявий ресурсларни жалб қилиш ишлари давом этаётганини билдирган. Саудия ривожлантириш фонди қулай турар-жой қуришга 100 млн доллар беради.