Ўш: Жанжалдан сўнг вилоят милицияси бошчисининг уч ўринбосари хизматдан олинди

256

Ўш вилоят ИИБ ходимларининг муштлашувидан кейин милиция бошчиси Жениш Жоробековга огоҳлантириш берилиб, уч ўринбосар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 27 ноябрда ИИВ билдирди.

Маълумотга кўра, бунгача ижтимоий тармоқларда Ўш вилоят ИИБнинг раҳбарияти ўзаро келишмовчилик сабаб муштлашмоқда деган маълумот тарқаган. Бу воқеа шу йилнинг 24 ноябрида Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирини яқинида бўлгани аниқланиб, терговгача текширув ишлари бошланган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by BespredelKG (@bespredelkg30)

Милиция ходимлари воқеа бўлган жойдан далилий ашё қатори қонга ўхшаган қизил рангдаги доғлар намуналарини ва кўп қаватли уйда ўрнатилган видео камераларга тушган далилларни олишган. Бундан ташқари, воқеага алоқаси бор раҳбарият таркибидаги ходимларга тегишли суд экспертизалари тайинланган.

ИИВнинг Ички текширув хизмати хизмат текширувни ўтказиб, ички ишлар органи ходимларининг обрўсига путур етказгани учун Ўш вилоят ИИБнинг бошчисига «Лавозимига тўлиқ лойиқ эмаслиги ҳақида» огоҳлантириш берилди.

Келишмовчилик сабаб муштлашган вилоят милициясининг Шошилинч ишлар бўйича ўринбосари Алмаз Усеналиев, Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари Салмоорбек Шералиев ва Кадр ишлари бўйича ўринбосари Улан Асанбаев ишдан бўшатилди.

Шунингдек, ИИВдан воқеага тегишли материаллар тегишли идораларга юборилиб, юридик баҳо берилишини қўшимча қилишди.