Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқ билан хасталанганлар сони 4,4 мингдан ортди

315

24-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкада йил бошидан бери қизамиқ билан оғриган 4484 одам рўйхатга олинганини маълум қилди.

Бу касаллик энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланиб, беморларнинг сони 1219 ни ташкил қилди. Ўш вилоятида эса — 720, Жалолобод вилоятида — 1280, Чуй вилоятида — 658, Ўш шаҳрида — 349, Баткен вилоятида — 103, Талас вилоятида — 96, Иссиқкўлда — 76, Норин вилоятида – 55 ҳолат қайд этилди.

«Қизамиқ вирусининг фаол циркуляцияси Бишкек, Жалолобод ва Чуй вилоятларида кузатилмоқда, бу ерда вируснинг юқиши эмланмаган болалар орасида учрамоқда», — дейишди муассасадан.

Вазирликнинг 13-ноябрдаги маълумотига кўра, ўн ойда 3618 одам қизамиққа чалинса, уларнинг кўпи — ўн ёшгача бўлган болалар.

Бунгача Қирғизистонда болалар орасида қизамиқ касаллиги кучайиб, вазият кескинлашгани хабарланган.

6-ноябрда Бишкек шаҳридаги Юқумли касалликларга қарши республика клиник касалхонасида қизамиқ билан оғриганларга қўшимча бўлим очилиб, беморлар ўша ерга ётқизила бошлаган.

Болалар орасида кўпайган қизамиқ ва қизилча билан курашиш ташаббуси асосида бу йил касалликка қарши 755,5 минг доза вакцина олиб келиниб, эмлаш ишлари 18-сентябрдан бошланган.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат