Юнон-рум кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов тилхат билан бўшатилди

313
Ахрор Иминов. Сурат: «Қирғизистон» сиёсий партиясининг матбуот хизмати

Биринчи май туман судининг 16 ноябрдаги қарори билан Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Ахрор Иминовга нисбатан ҳимоя чораси ўзгартирилди. У 4 декабргача ҳеч қаёққа чиқмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Маълумотни 23 ноябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.  

Иминов, 11 октябрда қўлга олиш чоғида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш» моддаси билан иш қўзғалиб, Бишкек шаҳар милициясининг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.

«У юкларни ташиш ва логистика бўйича бир неча компанияларнинг фаолиятида иштирок этиб, улардан уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларини умумий кассасига “солиқ” деб аталган нарсани (тахминан фойданинг 30%ни) тўплашда иштирок этгани аниқланди», — дея билдирилган эди махсус хизматдан.