Суд Тенгиз Болтурукка «Кумтор»даги коррупция иши бўйича 800 минг сомлик жарима солди

248

Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Кумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукка ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизмати 21 ноябрда билдирди.

Суднинг қарори билан Болтурук «Очиқ савдо-сотиқ, аукционларни ёки тендерларни ўтказишнинг тартибини бузиш» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Шунингдек, суддан Болтурукка 800 минг сом жарима тўлаш жазоси берилганини билдиришди.

Суд Болтурукнинг ҳеч қаерга чиқмаслик тилхатини бекор қилиб, унинг «Оптима банк»даги ҳисобларини ҳибсдан чиқарди.

«Ҳукм қонуний кучга киргандан кейин бош прокуратура олувчи бўлиб саналган тўлов топшириғи асосида Молия вазирлигининг марказий ғазнасига келтирилган зарарни тўлдириш сифатида тўланган 10 млн сом пулни — жабрланувчи “Кумтор Голд Компани” ЁҲЖга ўтказиб бериш», — деб айтилади суднинг ҳукмида.

Туман суди қўшимча қилишича, судгача текшириш вақтида прокурор билан айбланувчининг ўртасида айбни тан олиш бўйича процессуал келишув тузилган.

«Суд айбни тан олиш бўйича келишув тузилганда ва моддий зарар тўланганда одам айбдор деб топилган моддага мувофиқ жазонинг минимал миқдори асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо беради», — деб тушунтирди суддан.

«Кумор» ва Болтурукни қамоққа олиниши

Тенгиз Болтурук «Кумтор Голд Компанини» 2021 йилнинг 17 майидан бошлаб бошқарган — шу куни ҳукумат конга ташқи бошқарувни киритган. 2022 йилнинг 24 августида Вазирлар Маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчиси хизматидан бўшатилганини маълум қилган. Бу Ҳисоб палатаси коннинг ишида моддий қонунбузарликларни аниқлагандан кейин бўлган.

Болтурук 2022 йилнинг сентябрида қўлга олинган. Бу бош прокуратура коннинг ишини текшириш натижасида уч жиноий иш қўзғагандан кейин бўлган. Терговнинг версияси бўйича, компания давлатга 1 млрд доллардан ортиқ зарар келтирган.

Болтурук билан бирга таъминлаш бўйича мутахассис Айша-Гул Фронтбек қиз Жаналиева, Молия бошқармасининг бошчиси Риспек Токтогулов ва компаниянинг ижрочи директори Канат Курманов қўлга олинган.

Март ойининг ярмида бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева «Кумтор»даги коррупция иши бўйича қўлга олинганлар келтирилган 1 млрд 146 млн сом зарарнинг 642 млн сомини тўлаб беришганини билдирган.

Болтурукга қўзғалган жиноий иш материаллари октябрнинг охирида судга ўтказилган.