Қоракўл: Шеригига ўқ отиб қочиб кетган аскар қўлга олинди

212
Қўлга тушган гумондор. . Сурат: ИИВ

Тўқтоғул ГЭСини назорат қилишда хизмат қилаётиб, фикр келишмовчилик сабаб уришиб кетиб, қўлидаги қуроли билан шеригини отиб қочиб кетган аскар қўлга олинди. Бу ҳақда 21 ноябрда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қочиб кетган гумондор 21 ноябрда, 16:00 атрофида Қоракўл шаҳри ҳудудидаги уйларнинг бирини томида яшириниб ётганда қўлга олинган.

Ҳозирда қўлга олинган аскар Ҳарбий прокуратурага ўтказилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда.

20 ноябрда Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида ИИВнинг Ички аскарлар бўлимининг 20 ёшли аскари ўқдан ҳалок бўлгани айтилган.

Turmush нашри ўз манбаларига таяниб, воқеа 20 ноябрда соат 6:00 атрофида аскарлар Тўқтоғул ГЭС каскадининг автобазасига яқин жойда навбатчиликда турганда бўлганини ёзган эди.

Унда 21 ёшли аскар ўзи билан бирга турган 20 ёшли кичик сержантга ўқ отиб, воқеа бўлган жойдан қуролни олиб қочиб кетгани айтилган.