Фаол Ондуруш Токтонасиров касалхонага тушди. Бу ҳақда 21 ноябрда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова билдирди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, жиноятчилик ва суд ишлари 65-ёшли фаолнинг «соғлигини ёмонлаштирмоқда».
«Унинг ўзи ҳеч қачон ёрдам сўрамайди, 4000 сом нафақасига яшайди, унга сифатли даволаниш ва яхши овқатланиш керак. Агар унинг Мбанкига пул ўтказмоқчи бўлганлар бўлса, ўтказсангиз бўлади, дўстлар. Унинг Мбанки 0555081678 Ондуруш Т», — деб ёзди Абдирасулова.
Сўнгги бир неча йил ичида 65 ёшли Ондуруш Токтонасиров ўлкада фуқаролик протестининг рамзига айланди — у доим мустақил пикетга чиқиб келади. Айниқса, Россиянинг Украинага ҳужумига, мустақил ОАВга нисбатан босимга ва фаолларнинг қўлга олинишига фаол қарши чиққан.
2023 йилнинг июнида номаълум одамлар Токтонасировни машинага солиб, номаълум томонга олиб кетишган. Орадан бир неча соат ўтиб, фаол ирқий, этник ва миллий низони қўзғатиш иши бўйича ИИВнинг сўроғида экани маълум бўлган. Жиноят ишини қўзғашга фаолнинг Фейсбукдаги урушга қарши постлари сабаб бўлган.
Ўша йилнинг августида Токтонасировнинг иши бўйича тергов тугаб, прокуратурага ўтгани маълум қилинган.