Токмок: Балоғатга етмаган ўгай қизини зўрлаб юргани айтилган гумонланувчининг иши судга ўтди

270

Токмок шаҳрида вояга етмаган ўгай қизини зўрлашда гумонланиб қўлга олинган 38 ёшли кишининг иши судга ўтди. Бу ҳақда 18 ноябрда Чуй вилоят милицияси билдирди.

Маълумотга кўра, ўсмир қизнинг зўрлангани ҳақида август ойида маълум бўлган. Ижтимоий муҳофаза ходими «қизнинг ўгай отаси унинг ҳолсизлигидан фойдаланиб февралдан бери зўрлаб юрганини» айтган.

Бу бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Гумондор қатори Токмокнинг 38 ёшли турғуни қўлга олиниб, суд ҳукми билан қамоққа олинган. Тергов 10 октябрда тугаб, иш судга ўтган.

Милициянинг маълумотига кўра, қизнинг 33 ёшли онаси касаллик сабаб 2022 йили вафот этган. Қизнинг отасини номаълум кишилар 2023 йили ўлдириб кетишган. шу сабаб қиз ўгай отаси билан қолган.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан йилга ортаётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12 августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди. Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилса бўлади:

- Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934

- Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288

- Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775

- Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212

- Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33. Телефон: 03945 24546