Ташиев: Ақилбек Жапаровнинг жиноий гуруҳга алоқаси бўлса жавобга тортишга тайёрман

305

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг марҳум криминал Камчи Колбаев билан алоқаси йўқлигини айтиб, агар бўлса жавобгарликка тортишга тайёрлигини билдирди.

Ташиев бу ҳақда 17-ноябрда Жапаровни Колбаевнинг онасини туғилган кунида меҳмон бўлган видеоси бўйича изоҳ берди.

«Акилбек Жапаров тўйга беш йил олдин борган экан. Камчи Колбаев билан мен ҳам таниш бўлганман. Акилбек Жапаров таниш бўлган, бироқ уч йилдан бери биз билан ишламоқда. Ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар Акилбек Усонбековичнинг уюшган жиноий гуруҳ, Колбаев билан алоқаси бўлса, бирга юрса, у кишини жавобгарликка тортишга тайёрман», — деди у.

Бунгача ижтимоий тармоқларда Акилбек Жапаров Колбаевнинг онасининг туғилган кунида меҳмон бўлиб, тилак билдираётган видеоси тарқаган.

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати «Клооп»га Жапаров Қирғизистонда эмаслигини айтиб, кейинчалик изоҳ беришни ваъда қилган.

Президентнинг ахборот сиёсат бўлимининг бошчиси Дайирбек Орунбеков «Жапаров тўйга қўшни сифатида» борганини билдирган.

Колбаев йўқ қилиниб, видео эълон қилингунча вазирлар маҳкамаси бошчиси «Қирғизистонда энди криминал деган тушунча бўлмайди» деб билдирган.